АҚШнинг UpGuard компанияси хавфсизлик бўйича мутахассислари мамлакатнинг 198 миллион сайловчиси ҳақидаги маълумотлар жойланган ҳимояланмаган база борлигини аниқлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Айтилишича, деярли барча сайловчиларнинг уй манзили, туғилган санаси, жинси, диний қарашлари ва бошқа маълумотлари кўрсатилган. Базанинг умумий ҳажми 1,1 терабайтни ташкил қилади.
UpGuard базани Amazon серверида топди. У Республикачилар партияси пудратчиси Deep Root Analytics томонидан ижарага олинган эди. Мутахассислар бу маълумотларни 12 июнь куни аниқлади. Барча маълумотларни кўчириб олишга икки кун вақт сарфланди.
Изоҳ (0)