Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция кучларининг Яманнинг Саъд вилоятида амалга оширган авиазарбаси оқибатида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, фожиа 17 июнь кечки соатларда рўй берган. Зарба Шада туманидаги ал-Машноқ туманига берилган. Ушбу туман Саудия чегарасига яқин жойлашган.
Шунингдек, яна бир киши яралангани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)