Испаниянинг «Серранос» клуби бош мураббийи кутилмаганда ишдан олинди. Валенсия шаҳрига қарашли бўлган болалар футбол клуби рақибини 25:0 ҳисобида таслим қилгани, жамоа раҳбариятига ёқмаган.
El Pais нашри бунда клуб бош мураббийи номини ошкор қилмаган. Аниқлик киритилишича, 25 та гол фарқи билан қозонилган ғалаба 11 ёшли футболчилар руҳиятига салбий таъсир кўрсатади, мағлуб томоннинг эса футболга бўлган меҳри ва шаштига таъсир қилади.
«Биз рақибларимизни ҳурмат қиламиз ва уларни бу қадар йирик ҳисобда мағлуб этишни истамаймиз. Мураббийга фақатгина натижа керак бўлгани кўриниб турибди. Шу боисдан биз у билан хайрлашишга қарор қилдик», — деб айтиб ўтган «Серранос» клуби раҳбари.
Ишидан айрилган мураббий эса шогирдларига иложи борича кўпроқ гол уриш кераклиги борасида кўрсатма бермаганини қайд этган.
Мағлуб бўлган «Беникалап» клуби мавсумни сўнгги ўринда якунлаган. Жамоа 30 та учрашувда ўз дарвозасидан 247 та гол ўтказиб юборган.
Изоҳ (0)