Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 10-ялпи мажлиси якунлари юзасидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Тараққиёт стратегияси маркази» ижрочи директори Акмал Бурхонов томонидан пул-кредит тизимини эркинлаштириш бўйича лойиҳа устида иш олиб борилаётгани маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Валютанинг эркин конвертацияси очилиши юзасидан саволга жавоб берган Акмал Бурхонов Ҳаракатлар стратегиясида пул-кредит соҳасини эркинлаштириш назарда тутилганини таъкидлаган ҳолда, бу борада тегишли мутасадди идоралар томонидан иш олиб борилаётганини айтиб ўтди.

Унинг қайд этишича, бугунги кунда пул-кредит тизимини эркинлаштириш ва валютанинг эркин конвертацияси бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган ва манфаатдор идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда. Лойиҳа жорий йилда амалга татбиқ этилиши кутилмоқда.