Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин фаолиятини Маҳачқалъанинг «Анжи» клубида давом эттиради. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри «Матч-ТВ»га асосланиб хабар берди.
Афонин 2014 йилдан буён «Оренбург» клуби сафида тўп суриб келаётганди. Жумладан у жамоасининг Россия Премьер-лигасига чиқишига ўз ҳиссасини қўшди. Бироқ якунига етган мавсумда «Оренбург» Россия Премьер-лигасида 13-ўринни эгаллади ва ўтиш турнирида пенальтилар сериясига кўра «SKA-Хабаровск» клубидан мағлуб бўлиб, элитани тарк этди.
Шунга қарамай, футболчи РПЛда қолади ва мавсумни 12-ўринда якунлаган «Анжи» шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда «Оренбург» спорт директори Борис Стукалов маълумот берган. Ўз вақтида «Анжи» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳам тўп сурган.