Санкт-Петебург шаҳри суди судьяси Олег Шчербаков 12 июнда бўлиб ўтган коррупцияга қарши акцияда ушланган Эвелина Муртазинани саккиз суткага қамади. Meduzaга кўра, аёл акцияда иштирок этгани учун ҳибсга олган қизидан уни айирмасликларини сўраган, шу боис суд иккисини ҳам ҳибсга олган.
Бунга қадар бошқа судья унинг қизи Ирина Муртазинани саккиз суткага қамаб, 10 минг рубль жарима белгилаган эди. Эвелина Муртазина қўйиб юборилган эди, аммо аёлнинг ўзи ушбу ҳукмни ўзгартиришни сўради.
Аёлнинг тушунтиришича, у қизи билан Санкт-Петербургга иш билан келган, 12 июнь акциясида эса тасодифан бўлган.
Изоҳ (0)