Куба ҳукумати Рауль Кастро ўрнига янги етакчини сайлаш бўйича дастлабки қадамни қўйди. Муниципал делегатлар сайлови 22 октябрга белгиланди, деб хабар беради «РИА Новости».
Куба давлат кенгашининг хабарига кўра, зарур бўлган тақдирда иккинчи тур 29 октябрда ўтказилади. Бу жойларда номзодлар 50 фоиз овоз тўплай олмаган ҳолда амал қилади.
Куба сайлов моделига кўра, сайловнинг кейинги босқичи провинциялар ассамблеялари ва халқ ҳокимияти миллий ассамблеяси депутатларининг сайланиши бўлади. Улар, ўз навбатида, янги давлат раҳбарини сайлайди. Аммо кейинги босқичдаги сайловлар санаси кечроқ эълон қилинади.
86 ёшли Рауль Кастро 2013 йили Куба раҳбарлигига қайтадан сайланганидан сўнг кейинги сайловда номзодини кўрсатмаслигини билдирган эди.
Изоҳ (0)