Хитойда паркур билан шуғулланиш учун энг баланд трек ўрнатилди. У Тьянмэнь тоғида жойлашган бўлиб, узунлиги 300 метрни ташкил этади. Бу ҳақда «Наука» хабар бермоқда.
Трасса бўйлаб биринчи бўлиб австралиялик фрираннер Алекс Шауэр ўтди.
Спортчи трассадаги барча тўсиқлардан ўтди ва тоғ этагига етиб келди. У ўзининг Facebook’даги саҳифасида трассанинг баъзи қисмларида тўпланган одамлар унга халақит берганлиги, бироқ ҳаммаси яхши тугаганлигидан хурсанд эканлигини маълум қилди. Йўл маҳаллий аҳоли «Осмон дарвозалари» деб атовчи тоғ ғорига қараб кетади.
Изоҳ (0)