Грециялик, нидерландиялик ва британиялик олимлар аэропортлар яқинида яшовчи инсонлар қандай хатар билан тўқнашиши мумкинлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари Occupational & Environmental Medicine журналида чоп этилди.
Самолёт двигателлари шовқинининг, айниқса тунги соатларда, узоқ муддат таъсир ўтказиши туфайли одамларда юқори қон босими пайдо бўлиши ва ҳатто инсульт рўй бериши мумкин.
Олимлар Афина халқаро аэропорти яқинида яшовчи 420 кишини текшириб, шундай хулосаларга келди. Ушбу аэропортдан кунига чиқиб кетадиган ва у ерга қўнадиган самолётлар сони 600 тага етади. Шунингдек, олимлар Европанинг беш энг йирик ҳаво қўналғаси ҳақидаги маълумотлардан фойдаланди.
Иштирокчиларнинг тахминан 49 фоизи эрталабки соатларда 55 децибелдан баланд овоз таъсирини сезган, тунги соатларда эса иштирокчиларнинг чорак қисми 45 децибелдан баланд овоз таъсири сезган.
Изоҳ (0)