Жорий йил давомида Навоий вилоятида бир қатор тарихий масканларда кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» хабар бермоқда.
Ўтган чоракда Кармана туманидаги «Работи Малик» карвонсаройида худди шундай таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ҳозирда эса «Қосим Шайх» зиёратгоҳида кўркамлаштириш ишлари олиб бориляпти. Қадамжода усталар томонидан ҳовлилардаги супалар, хонақоҳ гумбази, дарвоза ва эшиклар кўринишини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу икки зиёратгоҳ таъмири учун 1,5 миллиард сўмдан ортиқ ҳажмдаги ишлар амалга оширилиши белгиланган. Мазкур объектда таъмирлаш ишлари тез кунда якунланиб, яна зиёратчи ва сайёҳларни қабул қилишни бошлайди.
Келгусида «Мир Саид Баҳром» зиёратгоҳи, «Работи Малик», «Сардоба», «Шайх Абулҳасан Нурий» мақбаралари каби яна саккизта қадамжони таъмирлаш кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)