Mybooking.uz — Сизга Ўзбекистон бўйлаб меҳмонхоналарга йўл кўрсатади

Қаерда қолиш керак? Ўзга шаҳар ёки мамлакатга борган ҳар қандай одам эртами кеч ушбу саволга дуч келади. Яшаш жойи олдиндан ҳал қилинмаса иш юзасидан сафарлар, саёҳатлар шунчаки чидаб бўлмас азобга айланиши мумкин.

Меҳмонхонада бўш жой бўлмаслиги ёки сизга ёқмаган хонани таклиф қилишлари ва бошқа кўплаб кутилмаган тасодифлар содир бўлиши мумкин. Сиз ўзингизнинг қулайлигингиз билан таваккал қилишга, ноқулайликларга чидашга ёки меҳмонхонадаги хона учун ортиқча пул тўлашга тайёрмисиз?

Йўқ? Ундай бўлса сизга Ўзбекистондаги меҳмонхоналарни банд қилишнинг янги онлайн сервиси — mybooking.uz’ни таклиф қиламиз. Ушбу сервис кўплаб маълумотларни, суратларни, меҳмонхоналарнинг тузилиши ҳамда хоналар нархлари ҳақида батафсил тушунтиришлар беради.

Сиз ўзингиз учун қулай бўлган вақтда брон қилиш хизматидан фойдаланиш имкониятига эгасиз. Шунингдек, Сиз яшаш даври учун тўловнинг барчасини тўлов тизими орқали амалга оширишингиз ёки меҳмонхонага борганда тўлашингиз мумкин. Mybooking.uz — яширин тўловлар ҳамда қўшимча комиссияларсиз ҳалол сервис.

Эндиликда бегона шаҳарга борганда қаерда яшаш муаммоси ҳақида қайғурмайсиз! Эндиликда исталган одам Ўзбекистон меҳмонхоналаридан хона брон қилиши мумкин. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Шаҳарни танлайсиз, сафарингиз мақсадини (туризм, дам олиш, саёҳат ёки иш), хоналар ҳамда одамлар сонини кўрсатасиз. Меҳмонхонага қайси вақтда боришингиз ва неча кун у ерда туришингиз санасини, сиз яшамоқчи бўлган меҳмонхона неча юлдузли бўлиши керак эканлигини белгилайсиз. Ўзингиз ҳақингизда маълумотларни (исм, фамилия ва телефон рақам) киритиб, «Брон қилмоқ» тугмасини босасиз. Тайёр! Ўзингиз танлаган меҳмонхонадан сизга жой тайёрлаб қўйишади.

Кўриб турганингиздек барчаси осон ва қулай!

Mybooking.uz’дан нафақат Ўзбекистон фуқароси, балки хорижий давлат фуқаролари ҳам фойдаланишлари мумкин. Ўз сафарингизни қулайлаштиринг! Олдиндан хонани брон қилинг ва яшаш учун жой қидириш муаммосидан қутулинг. Mybooking.uz — Ўзбекистоннинг энг яхши меҳмонхоналари сиз учун ишлайди.

iOS учун: https://itunes.apple.com/app/mybooking-uz/id1222456743

Android учун: https://play.google.com/store/apps/details?id=qwerty.farrukh.mybooking

Реклама ҳуқуқи асосида!

↓ KEYINGI XABAR ↓
Scroll to top