Яман ҳукумат кучлари Таиз шаҳридаги Республика саройи ҳудудидан исёнчи хусийларни сиқиб чиқарди. Бу ҳақда, Al Arabiya телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ярмия қўмондонлигидаги манбаларга қараганда, сарой тўла назорат остига олинган. Республика саройи хусийларнинг Таиздаги таянч нуқтаси ҳисобланар эди.
Таизда хусийларга қарши операция 29 майдан буён давом этаётган эди. Яман кучларига Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция авиацияси ёрдам кўрсатмоқда эди.
Изоҳ (0)