Саудия Арабистони шимоли-шарқидаги Ал-Катиф вилоятида юз берган ҳужум оқибатида хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди, яна икки киши жабрланди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
ИИВ маълумотига кўра, хавфсизлик хизмати офицери портловчи қурилманинг портлаб кетиши оқибатида ҳалок бўлган. Икки жабрланувчининг аҳволи барқарор эканлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)