«Миллий фронт» партияси етакчиси Марин Ле Пен Франциядаги Миллий мажлис (қуйи палата) сайловларида иккинчи турга чиқди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ маълумотлари гувоҳлик беради, деб ёзади «РИА Новости».
Якуний маълумотларга кўра, Ле Пен Франция шимолидаги Энен-Бомон сайлов округида 19 997 та — 45,02 фоиз овоз тўплаган. Иккинчи турга, шунингдек, президент Эммануэль Макроннинг «Олға, республика» ҳаракати вакили Анн Роке ҳам чиқди. У учун 7 141 киши овоз берган (16,43 фоиз).
Ғалаба учун номзодлардан бири кўпчилик овозни тўплаши лозим.
Изоҳ (0)