Остонада бўлиб ўтаётган EXPO 2017 кўргазмаси доирасида Ўзбекистон павильонида намойиш этилган видеороликда айтилишича, Ўзбекистонда йилига 320 қуёшли кун бўлиб, бу мамлакатнинг соф энергияси соҳасидаги салоҳиятини яққол намойиш этади, деб хабар беради UzNews.
Жумладан, мамлакатнинг қуёш энергияси салоҳияти йилига 51 миллиард тонна нефть эквивалентига, шамол энергияси салоҳияти йилига 360 миллион тонна нефть эквивалентига, гидроэнергия салоҳияти 1,8 миллион тонна нефть эквивалентига тенг.
Соф энергия олиш учун 11 миллион гектардан ортиқ ердан фойдаланиш мумкин.
2030 йилга келиб энергиянинг энг катта улушини деразали қуёш панелларидан олиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда йилига 200 минг автомобиль ишлаб чиқарилади. 2030 йилга келиб уларнинг 48,5 фоизи муқобил ёқилғи турлари билан таъминланади.
Қуёш ва шамол энергияси манбаларининг кўпайиши билан минтақаларда Ўзбекистон иқтисодиёти 30 фоизга ўсади.
Соф энергия мамлакатнинг асосий устувор ривожланиш йўналишларидан бири бўлиб қолади. Бу ёқилғи сарфини 50 фоизга камайтиради, ҳаво ифлосланишини 80 фоизга камайтиради.
Изоҳ (0)