Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев бугун — 10 июнь куни профессионал боксдаги ўнинчи жангида рингга чиқади.
Унинг рақиби тожикистонлик Сунатилло Раҳматуллаев бўлади. Кеча бўлиб ўтган вазн ўлчаш маросимида Шоҳжаҳоннинг 66,8 килограмм тош босиши аниқ бўлди. Тожикистонлик боксчининг вазни эса 65,7 килограмм. Улар бугун олти раунд жанг қилиши белгилаб қўйилган.
«Проспект» деб ном олган бокс кечасида ўзбекистонлик спортчининг жанги асосий жанг мақомида бўлади. Унгача яна бешта жанг ўтиши режалаштирилган. Тўқнашувлар Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.
Кеча — 9 июнь куни Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг Facebook саҳифасига қуйидагича пост ёзиб қолдирди:
Ассалому алайкум! Жангимга оз вақт қолди. Қўллаб-қувватлаб турганингиз учун катта раҳмат! Сизларни бу жангимга ҳам таклиф қиламан. Дуо қилиб туринг, ватандошлар!Аввалроқ ўзбекистонлик боксчи чемпионлик камари учун америкалик спортчига қарши рингга чиқиши айтилган бўлиб, жангга бир ҳафта қолганида Эргашев қўлини жароҳатлаб олганди. Шунга қарамай, у битта қўлда жанг қилишга қарор қилди. Орадан кўп ўтмай, унинг рақиби ўзгарди. Бугунги жанг чемпионлик камари учун эмас, балки рейтинг жанги сифатида тарихга киради.Шоҳжаҳон Эргашев, боксчи
Шоҳжаҳон Эргашев бунга қадар профессионал рингда 9 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг ҳаммасида рақибларини муддатидан аввал таслим қилишга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)