Трамп ФҚБнинг собиқ директорини сирларни очиб қўйишда айблади

АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал қидирув бюросининг собиқ директори Жеймс Комини махфий ахборотни очиб қўйишда айблади. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: AP Photo

«Коми махфий ахборотни очиб қўймоқда!», — деб ёзди мамлакат президенти.

У собиқ амалдорнинг Сенат махсус қўмитасига берган баёнотларида ёлғон кўплигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Жеймс Коми АҚШ Сенатининг разведка бўйича махсус қўмитасидаги эшитувларда мамлакатдаги президент сайловига Россия аралашганидан шубҳаланмаслигини билдирди.

↓ KEYINGI XABAR ↓
Scroll to top