Дубайда босқинчилар гуруҳи Gold Souk ҳудудида жойлашган заргарлик дўконини ўмариб кетишда айбланиб, судда жавоб беради. Бу ҳақда UAEInside нашри хабар бермоқда.
Мазкур жиноят жорий йилнинг апрелида содир этилган. Ўшанда тўрт нафар хитойлик фуқаро ҳодисадан беш кун олдин ўғрилик операциясини режалаштириб, заргарлик дўконини асбоб-ускуналар ёрдамида бузиб очиб, умумий қиймати 1,5 миллион дирҳамлик қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетган. Судда, шунингдек, ўғирланган қимматбаҳо буюмларни сақлашда айбланаётган бешинчи гумонланувчи ҳам бор.
Қўлга олинганларнинг барчаси жиноятга алоқадорлигини рад этмоқда. Дубай полициясининг маълум қилишича, полиция ходимлари жиноятчилардан бирини топишга муваффақ бўлган, кейинроқ у жиноятга алоқадор бошқа шахсларни ҳам маълум қилган.
Изоҳ (0)