Американинг Мэн штати Огаста шаҳрида яшовчи фуқаро маҳаллий маъмурият биносига тахтаканаларни қўйиб юборди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
2 июнь, жума куни эркак квартирасидаги тахтаканалардан шикоят қилиб, шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилди. У ёрдам сўради, бироқ рад жавобини олди.
Эркак бир нечта ҳашаротни банкага тўплаб, бошқарувчига кўрсатганда, у фуқарони квартирадан чиқариб юборишга қарор қилди.
Уйсиз қолган америкалик тахтаканаларни маъмурият биносига олиб келди ва банкани очиб, ундаги ҳашаротларни стол устига ағдарди. Оқибатда юзлаб ҳашарот офис бўйлаб тарқалди.
Огаста сити-менежери Уильям Брижеонинг маълум қилишича, ҳодисадан сўнг шаҳар расмийлари ҳашаротларни қирувчиларни чақиришга мажбур бўлган.
Тахтаканалардан шикоят қилган эркакни жавобгарликка тортиш ҳақида ҳозирча қарор қабул қилинмаган.