NASA сунъий йўлдошлари Рамазон ойида Яқин Шарқдаги шаҳарлар фазодан ёрқинроқ бўлиб кўринишини қайд этди. Ва бундай тенденция ҳар йили кузатилади, деб ёзади «Islam-today.ru».
Олимлар маълумотларига кўра, Яқин Шарқ мамлакатларининг баъзи шаҳарларида Рамазон ойида тунги ёритилиш даражаси 50 фоиздан зиёдга ошади. Тадқиқот чоғида, шунингдек, Саудия Арабистонида муқаддас ой давомида баъзи шаҳарлардаги ёритилиш даражаси 100 фоизга ошиши аниқланди.
Бу шу билан боғлиқки, мусулмонлар Рамазонда тонготар вақтигача ухламай, намоз ўқийди ва саҳарликка таом тановул қилади, шунингдек, савдо марказлари ва бозорларнинг кўпчилиги тунги вақтда ишлайди.