Париждаги Нотр-Дам черкови яқинида полициячига ҳужум қилган шахс жазоирлик 40 ёшли талаба бўлиб чиқди. Бу ҳақда, BFMTV’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Франция ички ишлар вазири Жерар Колоннинг сўзларига қараганда, ҳужум чоғида эркак «Бу Сурия учун!» деб бақирган.
Илгарироқ ҳужум Франция прокуратураси томонидан теракт деб баҳолангани айтилган эди.