Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Япониянинг Аичи ва Оита префектураларида меҳнат фаолиятини олиб боришни истаган Ўзбекистон фуқаролар тўпланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Эълонда айтилишича, 20–28 ёшли аёллар гул ва сабзавот экишга жалб қилинади. Маош — Аичи префектурасида соатига 845 иена (7,64 доллар), Оита префектурасида — соатига 715 иена (6,46 доллар). Иш тартиби: Аичи префектурасида — кунига 8 соат, ҳафтасига икки кун дам, Оита префектурасида — кунига 7,5 соат, ҳафтасига бир кун дам.
Барча қизиқувчилар 214-51-87 ва 214-47-29 рақамларига мурожаат қилиши мумкин.