Кобул марказида 31 май куни содир бўлган теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 150 кишидан ошди. Бу ҳақда Афғонистон президенти Ашраф Ғани маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Олдинроқ портлаш оқибатида 100 дан ортиқ киши ўлгани, 600 киши яралангани билдирилганди.
ОАВ маълумотларига кўра, мазкур ҳужум давомида террорчилар 1,5 тонна портловчи моддадан фойдаланган. Портловчи тўлқин 50 дан ортиқ автомобилни пачоқ қилди, яқин атрофдаги иморатлар тўлиқ ёки қисман вайрон бўлди, қатор давлатлар биноларига шикаст етди.
Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.