Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаган Нурали Абдусаматов (исми ўзгартирилган) нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.
2017 йилнинг 4 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Нурали Абдусаматов Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 100 минг сўм пул эвазига фуқароларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.