Вашингтонда бўлиб ўтган маросим давомида Черногория НАТОнинг расмий аъзосига айланди. Бу ҳақда, Черногория ҳукуматининг Twitter’даги расмий саҳифасига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ташқи ишлар вазир Сержан Дарманович Шимолий Атлантика шартномаси ратификацияси ҳақидаги ҳужжатни киритди», — дейилади хабарномада.
Черногория бош вазири Душко Маркович ушбу воқеанинг мамлакат учун муҳим тарихий аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
Илгарироқ НАТО давлатлари Черногориянинг альянсга қўшилиши ҳақидаги баённомани ратификация қилганидан сўнг Россия мамлакатнинг бир қатор сиёсатчилари, жумладан, бош вазирга қарши санкциялар жорий қилган эди.