Москва вилоятида довул қурбонлари сони олти кишига етди. Люберсида табиий офат чоғида жароҳатланган яна бир бола оламдан ўтди, деб хабар беради «Интерфакс».
«2 июнь куни мижоз болалар тезкор жарроҳлиги ва травматологияси илмий-тадқиқот институтига ўтказилган эди. У 4 июнь куни ўша ерда оламдан ўтди», — маълум қилди Москва вилояти соғлиқни сақлаш бўлими.
Бола жуда оғир аҳволда бўлгани алоҳида таъкидланмоқда.
30 май куни Москва вилояти губернатори Андрей Воробьёв довул оқибатида минтақада тўрт ёши катта инсон ва бир бола ҳалок бўлганини билдирган эди. Бундан ташқари, Москва шаҳрида ўн киши ҳалок бўлган. Шу тариқа, довул қурбонларининг умумий сони 16 кишини ташкил қилди.
Изоҳ (0)