Австралиянинг Аделаида шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғида дунёдаги энг кекса ялқов 43 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мисс Си лақабли урғочи ялқов 1974 йили туғилган эди. Охирги вақтларда ёнинг соғлиғи ёмонлашган эди. 2 июнь куни ҳайвонот боғи ходимлари кекса жониворни эмлаб, азобларини тўхтатишга мажбур бўлди.
«Ёввойи табиатда ялқовларнинг ўртача умр давомийлиги 10–12 йилни ташкил қилади. Мисс Си чинакам феномен ва ўз турининг энг кекса вакили эди», — маълум қилди соҳа мутахассиси Фил Эйнсли.
Мисс Си Австралия ҳайвонот боғларидаги охирги ялқов эди.
Изоҳ (0)