Буюк Британия қироличаси Елизавета II шаҳар четидаги Виндзор қароргоҳида Лондон шаҳридаги теракт қурбонларининг хотирасини ёд этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бугун эрталаб Ҳазрати Олиялари Виндзордаги черковда бўлиб, Лондондаги терактда қурбонлари хотирасини ёд этди ва жабрланганларни қўллаб-қувватлади», — маълум қилди Букингем саройи матбуот хизмати ходими.
4 июнга ўтар кечаси автофургондаги номаълум шахслар Лондон кўпригидаги пиёдаларга урилди, кейин уларга пичоқ билан ҳужум қилди. Кейинроқ Боро бозорида ҳам пичоқ билан ҳужум қилинганлиги қайд этилди.
Охирги маълумотларга қараганда, теракт оқибатида етти киши қурбон бўлган.
Изоҳ (0)