Санкт-Петербургда 2 июнь куни кекса аёл кўчада музлаб қолиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 70—75 ёшлар атрофидаги аёл шаҳат автобус бекатларидан биридан ҳушсиз ҳолда топилиб, шифохонага олиб келинган.
Шифокорлар кекса аёлга ҳаддан ташқари совқитиш ташхисини қўйган. Оқибатда пенсионер аёл шифохонада вафот этган.
«Интерфакс»нинг ёзишича, синоптиклар Петербургдаги шамол ва ёмғирли совуқ ҳаво ҳали давом этишини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)