Хитойда Қуёш батареясида ишлайдиган, йиллар давомида қўнмай ишлай оладиган йирик ўлчамли учувчисиз учиш қурилмаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Маҳаллий матбуотда таъкидланишича, ушбу дрон бориш қийин туманларда барқарор алоқани таъминлаш учун хизмат қилади.
Дрон ишланмалари олиб борилаётган марказ раҳбари Ши Вэннинг сўзларига қараганда, аппаратнинг харидорлари давлат ҳамда телекоммуникация ва интернет соҳасида ишловчи хусусий компаниялар бўлади.
Шу билан бирга, Ши Вэнь дрон устидаги ишланмалар якунига етгунига қадар конструкторлар ва муҳандислар яна бир неча йил ишлашини маълум қилди.
Изоҳ (0)