2009 йилда саккиз эгизак фарзанд кўрган Натали Сулман бутун Американи ҳайратга солган эди. Унинг барча фарзандлари соғлом туғилган. Эгизакларига қадар унинг олти нафар фарзанди ҳам бор эди. «Фотошедеври» нашри Наталининг 14 нафар фарзанди билан тушган суратларини йиғиб тақим этди.
Саккиз эгизакнинг исмлари: Ноа, Мали, Исайя, Нария, Жон, Макай, Жозайя ва Жеремайя.
Натали ўзининг 14 нафар фарзанди учун курашишга қарор қилади. У мактабни тугатиб фарзандларини жамият кўмагисиз молиявий жиҳатдан таъминлашни ният қилган.
«Мактабни тугатгач уларнинг барчасига қарай олишимга ишонаман. Агарда мен фарзандларимнинг ёрқин келажаги учун бирор юмуш бажармай, шунчаки диванда ўтириб телевизор томоша қилганимда бу худбинлик бўлар эди», — дея тушунтирди Натали.
Натали бир неча бор молиявий жиҳатда фойда кўриш учун телевидениеда чиқиш қилган ва шахсий шоуси учун шартнома ҳам имзолаган. Афсуски, шоу эфирга чиқмаган.
Ўзининг саккиз ёшини нишонлаган саккиз эгизак.
Ҳозирда Натали ўзининг 14 нафар фарзанди билан Лос-Анжелсда яқинидаги шаҳарда, учта ётоқхонаси бор кичкина уйда истиқомат қилмоқда.
Уларнинг анча улғайиб қолишди. Энди уларнинг тагликларини алмаштиришга ҳожат йўқ.
Изоҳ (0)