1 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартномани (Ашхобод, 2017 йил 6 март) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Қонун матни «Халқ сўзи» газетасининг сайтида келтирилди.
«Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартнома (Ашхобод, 2017 йил 6 март) ратификация қилинсин», — дейилади қонун матнида.
Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 17 майда қабул қилинган, Сенат томонидан эса 27 майда маъқулланган эди.
Изоҳ (0)