Швейцариянинг Бергюн шаҳри қонунлари бўйича бу ерда олинган ҳар битта сурат учун 5 долларга яқин пул тўлашингиз керак бўлади, деб ёзади Afisha Daily. Қонун лойиҳаси ташаббускорлари аниқлик киритишича, ўрта асрларга хос коммуна ва уни ўраб турган манзаранинг эртакнамо кўриниши одамларда ҳасад деб аталмиш қўрқинчли ҳиссиётни уйғотади.
Альп тоғлари билан ўралган шаҳарчада атиги 500 киши яшайди. У орқали Швейцариянинг энг қадимий темир йўли ўтади, унинг марказида эса 800 йиллик черков ва роман услубига оид минора, бир нечта ранг-баранг уйчалар ҳамда ён-атрофда ўтлаб юрган кўплаб қорамолларни кўриш мумкин.
Шаҳарнинг ҳар қандай нуқтасидан кўриниб турадиган манзара пишлоқ, шоколад ёки бахтли ҳаёт рекламасининг кадри бўлишга арзийди. Муаммо ҳам шунда. Шаҳар ҳукумати шу нарсага аминки, маҳаллий табиат, шаҳарнинг ўзи каби шунчалик даражада яхшики, бу Бергюнда яшамайдиган кишиларни бахтсиз қилади.
«Ижтимоий тармоқларга жойланган, таътил вақтида олинган чиройли фотосуратлар одамларни бахтсиз қилиши илмий жиҳатдан исботланган, чунки уларнинг ўзлари сурат олинган жойда бўла омайди», — дейди қонун лойиҳаси муаллифлари.
https://www.instagram.com/p/BUpe9pjjBPQ/
https://www.instagram.com/p/BUOWsKFBC33/
https://www.instagram.com/p/BUiO30ghNW1/
https://www.instagram.com/p/BUee4N4ji2V/
https://www.instagram.com/p/BUP2HBaFmwe/
https://www.instagram.com/p/BT6PbmygnFv/
https://www.instagram.com/p/BTWnz5zglu-/
https://www.instagram.com/p/BTRlAwDBaaS/
https://www.instagram.com/p/BSbrhvsBYnz/
https://www.instagram.com/p/BR4SNwGDQPy/
https://www.instagram.com/p/BQ_GlazjInF/
Изоҳ (0)