Кобулда 2 июнь куни бўлиб ўтган ҳукуматга қарши норозилик намойишлари чоғида тўрт киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Воҳид Мажруҳга кўра, муқаддам тарқалган, етти киши ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.
Кобулда уюштирилган, 100 кишининг ҳалокатига олиб келган теракт жойида 2 июнь, жума куни кўпсонли намойишчилар тўпланди. Улар президент Ашраф Ғани ҳукуматининг истеъфосини талаб қилиб чиқди. Намойишчилар ва полициячилар ўртасидаги тўқнашув оқибатида бир неча киши қурбон бўлди ва яраланди.
Изоҳ (0)