Россия MMA иттифоқи аралаш қоидалар спортида шуғулланиб келаётган ака-ука спортчилар — Гажимурад ва Гамзат Хирамагомедовларни спортдан умрбод четлатди.
Қозоғистон пойтахти Астана шаҳри мезбонлик қилган Fight Nights Global мусобақаси вақтида жиддий жанжал келиб чиқди, деб ёзди «Karate.ru» нашри. Ҳаммаси ярим-ўрта вазн тоифасида чемпионлик учун курашаётган Гажимурад Хирамагомедов ҳамда Георгий Кичигин ўртасидаги жангдан сўнг бошланган.
Жанг тугагач, ғолиблик алоҳида қарор эвазига Кичигинга берилган. Бундан норози бўлган Гажимурад ёрдам учун акаси Гамзатни чақирган ҳамда юқоридаги қарорга сабабчи бўлган Россия MMA иттифоқи президенти Радмир Габдуллин жойлашган отелга йўл олган. Ака-укалар вице-президент хонасига бостириб кириб, уни дўппослашган. Оқибатда Габдуллин жағининг икки карра синиши ҳамда мия чайқалиши билан шифохонага олиб кетилган.
Россия MMA президенти оғир вазн тоифасидаги афсонавий жангчилардан бири Фёдор Емельяненко ҳисобланади.
Жабрланувчининг аёли Дарья Иванова турмуш ўртоғи жиддий жароҳатлангани ва уни даволатгани Москвага йўл олгани, самолётда эса аҳволи янада оғирлашганини қайд этган.
Изоҳ (0)