AdMe машҳур одамлар муҳаббат йўлида амалга оширган ҳақиқий жасоратлар ҳақида ҳикоя қилди.
Япония маликаси Мако севгилиси учун маликаликдан воз кечди
Валиаҳд малика Мако Акисино ўз севгилисига турмушга чиқишга розилик берди. Улар университетда танишган бўлиб, талаба вақтида куёв кафе ва пляжларда пул ишлаб топган. Малика севган киши «оддий халқдан чиққан»и учун, унга турмуш чиқиш натижасида, у қироллик унвонидан айрилади. У бундай қарорни енгиллик билан қабул қилди, ахир малика Кеини ўз оиласи билан таништирди, улар эса қизнинг танловини маъқуллади.Футболчи Альберт Риера Россияни чин дилдан севиб қолди
Ҳали жуда ёш пайтидаёқ испаниялик футболчи Пальма-де-Мальоркада дам олиш чоғида омсклик қизни учратиб, севиб қолди. Бир йил ўтар-ўтмас, қизнинг ота-онаси билан танишиш учун у Россияга учиб келди. Ўшандан буён у Сибирга тез-тез келиб туради ва Россияни чин қалбдан севиб қолди.Линда Маккартни турмуш ўртоғидан бир дақиқага ҳам ажралмаслик учун клавишли асбоблар чалишни ўрганди
Beatls гуруҳи аъзоси Пол Маккартни фотосуратчи Линдага севиб уйлангач, ундан бир лаҳзага ҳам айрилмаслик учун, унга клавишли асбоблар чалишни ўргатди ва ойлаб давом этадиган гастроль сафарларига ўзи билан бирга олиб кетди. Ўшандан буён эр-хотин Маккартни бир-бирисиз бир кундан кўпроқ вақт яшамаган (Пол Японияда ўн кун ҳибсда сақланган вақтни ҳисобга олмаганда).Жон Леннон Йоко Онога уйлангач, исмини ўзгартирди
Япониялик Йоко Оно ўзининг фаол ҳаётий позицияси билан Ленноннинг эътиборига тушди, у қизни телбаларча севиб қолди. Тўйдан кейин Леннон севикли рафиқаси шарафига ўзининг иккинчи исмига «Оно»ни қўшди.Грейс Келли севимли турмуш ўртоғига муносиб қиролича бўлиш учун кинокарьерасини қурбон қилди
Монако шаҳзодаси билан танишган вақтида Грейс Келли муваффақиятли актрисага айланиб бўлган эди. Аммо князь Рене III билан турмуш қургач, у ўз танловини турмуш ўртоғи фойдасига амалга оширди.Англия қироли суюкли аёли билан ҳаёт кечириш учун тахтдан воз кечди
1936 йилда қирол Георг V ўлимидан сўнг ҳокимият унинг ўғли Эдуард VIII га ўтди. У зодагон бўлмаган Уоллис Симпсон исмли аёлга ошиқ бўлиб, унга уйланиш истагида эди. Аммо ҳукумат қиролга тўй ва тахтдан бирини танлаш талабини қўйди. Қирол укаси Георг VI фойдасига тахтдан воз кечди. Жуфтлик турмуш қурди ва умрларини биргаликда бахтли кечирди.Фрэнсис Фицжеральд рафиқасини ўзининг барча романлари қаҳрамонига айлантирди
Ёзувчи рафиқаси Зельдани қаттиқ севарди ва у ҳатто шизофренияга чалинганида ҳам рафиқасини ташлаб кетмади. Фрэнсис рафиқасини олиб, мамлакат бўйлаб сафар қилар ва касалхоналар яқинидаги меҳмонхоналарга жойлашарди. Ёзувчи рафиқаси тузалиб кетишига ёрдам бериш учун қўлидан келган барча ишни қилди, шунингдек, уни ўз ҳикоялари ва романларидаги аёллар образлари прототипига айлантирди.Подшоҳ Шоҳжаҳон севгилиси хотирасига Тожмаҳални қурди
Суюкли рафиқаси вафот этгач, Бобурийлар сулоласи вакили Шоҳжаҳон унинг хотирасини абадийлаштиришга қарор қилди ва 22 йил ичида ноёб иншоотни барпо эттирди. Бугунги кунда Тожмаҳал буюк муҳаббат рамзи ва меъморий мукаммаллик намунаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)