Интернетда iPhone 8 смартфонининг ўлчамлари ҳақидаги янги маълумотлар, шунингдек, уларга асосланган янги суратлар чоп этилди. Суратларни бу мавзуда ишончли янгиликларни бериб борадиган дизайнер Бенжамин Гескин тақдим этди. «Hi-Tech.Mail.ru»га кўра, iPhone 8 iPhone 7 дан кўра йирикроқ, қалинроқ ва оғирроқ бўлади.
iPhone 8 143,59х70,94х7,57 миллиметр ўлчамга эга бўлади. Шунингдек, смартфон iPhone 7 Plus’дан қалинроқ бўлади (158,2х77,9х7,3 миллиметр).
iPhone 8 iPhone 7 Plus’дан кичикроқ бўлса ҳам, унинг экрани ҳажми iPhone 7 Plus’га яқин бўлади — бунга ҳошияларнинг йўқлиги ҳисобидан эришилади.
Илгари хабар қилинганидек, iPhone 8 у четдан бу четгача борадиган OLED-экранга, дисплейга ўрнатилган бармоқ излари сканерига, вертикал қўшкамерага ва шишали корпусга эга бўлиши мумкин.
Анонс 2017 йили 17 сентябрь куни ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)