Москва суди Санкт-Петербург метросидаги теракт ташкилотчилигида гумон қилинаётган Аброр Азимовнинг қамоқ муддатини 17 сентябргача, яна тўрт гумондорнинг муддатини эса 6 сентябргача узайтирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қарорни 30 май куни судья Артур Карпов ўқиб эшиттирди.
Айтилишича, иш юзасидан мамлакатнинг турли ҳудудларида кўплаб тезкор тадбирлар ўтказиш талаб этилади. Бундан ташқари, терактга алоқадор ҳисобланаётганларнинг шахсини аниқлаш ва янги иштирокчиларни топиш бўйича ишлар давом этмоқда.
Ўз навбатида, Аброр Азимовнинг адвокати Дмитрий Динзе суддан қарорни бекор қилишни сўрамоқда.
Изоҳ (0)