Ливан расмийлари Голливуднинг «Мўъжизавий аёл» суперқаҳрамонлик фильмини тақиқлашни талаб қилмоқда. Фильмда бош ролни исроиллик актриса Галь Гадот ижро этгани бунга сабаб сифатида кўрсатилмоқда, деб хабар беради «Газета.ru».
Ливан иқтисодиёт вазирлиги вакиллари маҳаллий хавфсизлик органларига мурожаат қилиб, фильмни тақиқлашни сўраганини билдирди.
Ўз навбатида, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари расмий тақиқ учун олти вазирликдан иборат қўмита тавсияси талаб этилишини билдирди.
Айни пайтда Байрутда камида битта кинотеатрда фильмнинг дастлабки намойишлари бўлиб ўтаётгани маълум.
Ливанда Исроил маҳсулотларини бойкот қилишни, ливанликларнинг Исроилга боришини тақиқлашни белгиловчи қонун амал қилади.
Изоҳ (0)