Германиянинг Бранденбург ери полицияси суриялик 17 ёшли қочқинни ушлади. У Берлинда теракт тайёрлашда иштирок этганликда гумонланмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Айтилишича, ўсмир қариндошларига хайрлашув хабарини йўллаб, унда жиҳодга қўшилганини билдирган.
Қочқиннинг шахсини аниқлаш ишлари давом этмоқда. Дастлабки маълумотларга қараганда, у Германия ҳудудига 2015 йили қочқин сифатида кириб, 2016 йилдан бошлаб вояга етмаган, кузатувчилари йўқ қочқинлар учун бошпанада яшаб келган.
Изоҳ (0)