Американинг Висконсин штатида Хотира куни шарафига ўтказилаётган парадда уч киши жиддий жароҳат олди. Эгасининг буйруғига бўйсунмай қўйган пони оммага қараб югуриб кетди. Бу ҳақда ABC хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Телеканал ҳайвоннинг ўзини бундай тутишига мушаклар овози ёки улар томонга болалар улоқтирган теннис шарлари сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Полициянинг маълум қилишича, понини тўхтатиб қолишга уринишларга қарамасдан, унга қўшилган извошлар оммага бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида уч киши жабрланган, улардан икки нафари — 77 ёшли эркак ва тўққиз ёшли бола шифохонага етказилган. Пони юз берган ҳодисадан сўнг ветеринарга юборилган.