Туркиянинг Эскишеҳир вилоятида Византия даври қабрини 4 миллион долларга сотиб юборишга уринган 12 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда, Hurriyet газетасига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, қабр ичида скелет ҳам бўлган.
Полициянинг контрабандага қарши кураш бўлинмаси ходимлари ўзларини қадимият обидасини сотиб олишга қизиқувчилар сифатида кўрсатиб, жиноятчиларни аниқлаган ва уларни ушлаган.
Қабр ер остидан чиқариб олиниб, маҳаллий археология музейига юборилган.
Изоҳ (0)