АҚШ ички хавфсизлик вазири Жон Келли Fox News телеканалига берган интервьюсида мамлакатда террорчилик хавфи борлигига ишора қилиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Вазирнинг таъкидлашича, агар америкаликлар террор ҳақида у билганчалик билса, кўчага чиқишга қўрққан бўлар эди.
У охирги бир ҳафта ичида битта гуруҳ дунёнинг турли чеккаларида — Англияда, Мисрда, Филиппинда ва Индонезияда тўртта ҳужум амалга оширганини эслатиб ўтди.
«Бу нарса ҳар куни, доимий, узлуксиз рўй бермоқда, ва бизда ҳам ҳар қачон рўй бериши мумкин», — хулоса қилди Келли.
Изоҳ (0)