Афинада Грециянинг собиқ бош вазири Лукас Пападимосга суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Айтилишича, собиқ амалдорнинг автомобилига ўрнатилган бомба портлаб кетган. Пападимос яраланган.
Дастлабки маълумотга қараганда, Пападимос бомба яширилган папкани очган пайти портлаш рўй берган.
Собиқ бош вазирдан ташқари ҳайдовчи ва яна бир йўловчи яраланган. Ҳеч кимнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Лукас Пападимос 2011 йил ноябридан 2012 йил майига қадар ҳукумат раҳбари бўлган.
Изоҳ (0)