Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Максим Шацких 2009 йил Киевнинг «Динамо» клуби билан қандай хайрлашгани ҳақида айтиб берди. Унинг бу борадаги фикрлари «Футбол24» нашрида чоп этилган.
2009 йил «Динамо»ни россиялик мутахассис Юрий Сёмин қабул қилиб олгач, Макс жамоадан кетишга мажбур бўлганди. Ўз вақтида «Локомотив» билан муваффақиятли ишлаган мутахассиснинг Киевдаги жамоасида Шацких учун жой йўқ эди.
Сёминдан хафа эмасман. У мураббий ва ким ўйнашини ўзи ҳал қилади. Шунчаки мухлислар билан хайрлаша олмаганимдан хафа бўлганман. Ишқибозлар мен учун баннер тайёрлаб қўйишганди, чунки «Динамо»дан кетишимни ҳамма биларди. Аммо ўйинни трибунадан томоша қилишга мажбур бўлдим.Максим Шацких учрашувни мухлислар қаторида кузатган бўлса-да, Киевдаги 10 йили бекор кетмаганини тушунгани ҳақида айтди.Мураббий нега бундай қилганини ҳозиргача тушунмайман. Саволга жавобни ўқиш мен учун қизиқ бўларди.
Максим Шацких, «Динамо» собиқ футболчиси
«Динамо» учун Юрий Павловичдан кўпроқ иш қилдим деб ўйлайман. Одамлар хайрлашаётганда ҳам ҳурматни йўқотмаслиги керак. Мен ҳар ўйинда қўллаб турган мухлислар билан майдонда хайрлаша олмадим. Аммо трибунада ўтириб ҳам бу жамоа учун 10 йил умрим бекор кетмаганини ҳис қилгандим.Маълумот учун, Шацких айни дамда «Динамо» ёшларига мураббийлик қилади. У яқиндагина «Насаф» вакили Азиз Ғаниевни жамоага таклиф қилганди.Максим Шацких, «Динамо» собиқ футболчиси
Изоҳ (0)