Бугун — 25 май куни Жиззахда ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари ўртасида ўтадиган «Баркамол авлод—2017» мусобақаси старт олади. «Оламспорт» нашрининг фестиваль пресс-релизига асосланиб маълумот беришича, мусобақани савияли ўтказиш учун 32.176.8 миллиард сўм пул сарф этилади.
Бу маблағ спорт иншоотлари, ётоқхоналар ва ошхоналарни реконструкция қилиш, жорий таъмирлаш ишларига сафарбар этилади. Спорт мусобақаларининг ўзи асосан 4 та объэктда ўтади: Жиззах политехника институти, мазкур институт қошидаги академик лицей, Жиззах олимпия захиралари коллежи, «Сўғдиёна» спорт мажмуаси.
«Баркамол авлод—2017» иштирокчилари футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи каби жамоавий ўйинларда, бокс, дзюдо, эркин кураш, юнон-рум кураши, таэквондо каби яккакурашларда, теннис, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика, оғир атлетика, бадиий гимнастика сузиш ва шахмат каби яккалик спорт турларида ўз омадини синаб кўради.
Фестивальнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари «Сўғдиёна» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)