Экваториал Гвинея ОПЕК картели таркибига қўшилди. Шу тариқа, у картелнинг 15 аъзосига айланди, деб хабар беради «Интерфакс».
Аъзолардан бири — Индонезия 2016 йил ноябридаги охирги конференция чоғида аъзолигини тўхтатиб қўйган эди.
Экваториал Гвинея суткасига 280 минг баррель нефть қазиб олади.
У ОПЕКка аъзо бўлмаган давлат сифатида нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш келишувида иштирок этади. Унинг қисқартиришдаги квотаси — суткасига 12 минг баррель.
Изоҳ (0)