Манчестердаги теракт қурбонларининг оилаларига ҳамда жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш фондига хайрия қилинган маблағ ҳажми 1 миллион фунт стерлингдан (1,3 миллион доллар) ошди. Буни хайрия тўплаш олиб борилаётган JustGiving сайти маълумотлари кўрсатмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Илгарироқ хайрия ҳажми ярим миллион фунтдан ошгани айтилган эди.
«Кўплар ёрдам бериш истаги билан мурожаат қилгани боис биз фонд ташкил қилдик, у орқали биз жабрланганларнинг ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига кўмак кўрсатамиз», — дейилади платформага берилган изоҳда.
Ташаббус муаллифлари Manchester Evening Post газетаси ходимларидир. Шунингдек, акцияга Қизил Хочнинг Британия бўлинмаси кўмаклашмоқда.
Охирги маълумотларга қараганда, теракт оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 120 киши жароҳатланган. Уч киши терактда иштирок этишда гумонланиб ҳибсга олинган. Шунингдек, асосий айбдор сифатида асли ливиялик Салмон Обидий кўрсатилган.
Изоҳ (0)