Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Apple жуда ёпиқ компания, у чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотлари ҳақида деярли ҳеч қачон маълум қилмайди. Аммо маълумотлар тарқалиб кетиши олдини ҳам ололмайди, деб ёзади Insider Pro. Қуйида 2017 йил охиригача чиқиши кутилаётган 9 та гаджетни келтириб ўтамиз.

Фото: Insider Pro

Фото: Insider Pro

Siri «ақлли» колонкаси

Фото: Insider Pro

Фото: Insider Pro
Миш-мишларга кўра, компания Siri овозли ёрдамчиси бўлган смарт-динамикни ишлаб чиқмоқда. Баъзи маълумотларга қараганда, Apple колонкасига экран ўрнатилади, шунингдек, юзни таниб олиш функциясига эга бўлади. У июндаёқ Worldwide Developers Conference’да тақдим этилиши мумкин.

iPhone 8

Фото: Insider Pro

Фото: Insider Pro

Илк iPhone чиқарилганига ўн йил тўлди, шу туфайли смартфоннинг юбилей версиясидан мухлислар алоҳида нарсаларни кутмоқда.

У ромсиз экран, яхшиланган камера ва шиша орқа панелли бўлиши кутилмоқда. Apple ишлаб чиқаришда қийинчиликларга дуч келиши мумкин, шу сабабли iPhone 8 анъанавий тарзда сентябрда эмас, бир неча ой кечроқ чиқиши мумкин.

iPhone 7s ва 7s Plus

Фото: Insider Pro

Фото: Insider Pro
iPhone 7’нинг янгиланган версиялари iPhone 8 билан бир қаторда кузда чиқиши кутилмоқда, улар iPhone 8’дан анча арзонроқ бўлади.

Яхшиланган MacBook Pro

Фото: Insider Pro

Фото: Insider Pro
Янада кучли хусусиятларга эга яхшиланган версия июнда WWDC’да тақдим этилиши кутилмоқда

Қуввати оширилган MacBook

Фото: Insider Pro

Фото: Insider Pro
Apple WWDC’да янги MacBook чиқарилиши ҳақида эълон қилади — унда асосий эътибор унумдорликка эмас, автоном иш вақтига қаратилади.

Янгиланган MacBook Air

Фото: Insider Pro

Фото: Insider Pro
Ҳатто MacBook Air ҳам янгиланиши мумкин.

Янги iMac

Фото: Insider Pro

Фото: Insider Pro
Апрелда Apple профессионал фойдаланувчиларга мўлжалланган янги iMac 2017 йилда чиқишини эълон қилган эди.

Учинчи авлод Apple Watch

Фото: Insider Pro

Фото: Insider Pro
Кузда компания учинчи авлод Apple Watch’ни намойиш этади ва шу тариқа янгиланмаларнинг йиллик циклини ишга туширади.

4K’ни қўллаб-қувватловчи Apple ТV приставкаси

Фото: Insider Pro

Фото: Insider Pro

Миш-мишларга қараганда, Apple Ultra HD форматдаги видеоларни кўриш имконини берувчи Apple ТV приставкаси устида ишламоқда. У шу йил чиқарилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар