Синай ярим оролидан учирилган ракета Исроил ҳудудидаги чўлга тушди. Ҳужумда ҳеч ким зарар кўрмади, деб хабар бермоқда The Times of Israel.
Нашрнинг таъкидлашича, қўлда ясалган бундай снарядларнинг аксарияти Исроилга одатда етиб келмайди ва Миср ҳудудидаёқ пастлайди.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмади. Аммо бундай снарядларни одатда ИШИД қўллаши маълум.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)